Ҳамжамият стратегияси/Тавсиялар
- Баҳаса Индонесиа
- Баҳаса Мелаю
- Деуцч
- Деуцч (Сиэ-Форм)
- Энглиш
- Эсперанто
- Игбо
- Икинярwанда
- Кадазандусун
- Кисwаҳили
- Недерландс
- Тüркçэ
- азəрбайcанcа
- cаталà
- дагбанли
- данск
- эспаñол
- франçаис
- италиано
- магяр
- ўзбекча / ўзбекча
- полски
- португуêс
- португуêс до Брасил
- ромâнă
- словенščина
- свенска
- čэšтина
- кыргызча
- русский
- українська
- עברית
- العربية
- فارسی
- नेपाली
- हिन्दी
- বাংলা
- ਪੰਜਾਬੀ
- తెలుగు
- ಕನ್ನಡ
- ไทย
- 中文
- 日本語
- ꠍꠤꠟꠐꠤ
- 한국어
10 Реcоммендатионс
2017-йилга келиб, Ҳамжамият келажак сари йўналтириб турувчи стратегик йўналиш яратилади: 2030-йилга бориб, Wикимедиа эркин билим экотизимининг муҳим инфратузилмасига айланади ва бизнинг бу миссиямизга қўшилишни истагини билдирган ҳар бир киши унга қўшилиш имконига эга бўлади.
Икки йиллик давр мобайнида Ҳамжамиятимиз очиқлик принсипи асосида кўнгилли иштирокчиларни бир жойга тўплаб, бу борада қандай фаолият юритиш мумкинлигини муҳокама қилиб олишди. Натижада, Ҳамжамиятимиз ўз келажагини биргаликда яратишга имкон берадиган таркибий ва тизимли ўзгаришларни таклиф қилувчи асосий тамойиллар тўплами вужудга келди. Улар қандай қилиб барқарор ва инклюзив тарзда ўсишимиз мумкинлигини кўрсатиб беради. Шунингдек, улар янги имкониятлардан унумли фойдаланиш ва бугунги ҳамда эртанги куннинг муаммоларини ҳал қилиш йўлларини тақдим этади. Улар қандай қилиб билим тенглигини вужудга келтириш ва билимга хизмат йўлида қандай интилишимиз мумкинлигини кўрсатиб берадилар. Шундай қилиб, ҳар бир киши - бизнинг Ҳаракатимизга аъзо бўлганлар ва қўшилишни истовчилар - бепул билимларни қўлга киритиш, алмашиш ва улардан фойдаланиш имкониятини юзага чиқаришда муҳим рол ўйнашлари мумкин.
Қуйидагилар тавсия этиладиː
40 дан ортиқ ташаббуслар.
Ҳар бир тавсиялар турли бўлимларга бўлинган бўлиб, биз уларни умумий қилиб „ташаббуслар" деб номлаймиз. Булар биз Ҳамжамиятлар бўйлаб биргаликда ҳаракат қилишимиз керак бўлган фаолият соҳаларидир. Бу ишларнинг бир қисмини мувофиқлаштириб бориш керак бўлади. Улардан баъзилари маҳаллийлаштирилган контекстларда содир бўлиши лозим. Буларнинг барчаси одамлардан биргаликда фаолият олиб бориш кераклигини талаб қилади. Шундай экан, бизга албатта қўшилинг! Ташаббусларни чуқурроқ ўрганиш учун эса пастдаги линк устига босингː бунга
Таклиф ва тавсияларни қандай ўқиш керак
Кейинги саҳифаларда сиз ўзгартириш бўйича 10 та тавсия, 10 та етакчи тамойил ва ўзгаришдан иборат ҳаракат стратегияси ҳужжатининг якуний версиясини топишингиз мумкин. Бу тавсиялар қандай боғланганлигини ва умуман олганда, унда бизнинг стратегик йўналишимизга мослашишга ёрдам бериш учун ишлаб чиқилганлигини кўриш мумкин. Шунингдек, асосий атамаларнинг луғати ва ҳужжатнинг хулосаси мавжуд. Тавсияларнинг олдинги версияси ва ушбу якуний версияси ўртасида қандай ўзгариш борлигини билиш учун ўзгартириш журналини кўриб чиқинг.
Кейинги тавсиялар нима ва қандай ўзгаришлар, ҳаракатлар ҳамда уларнинг асослари бўйича махсус форматда тузилган. Аниқланган эҳтиёж ёки интилишнинг стратегик йўналиши нима; ўзгаришлар, ҳаракатлар қандай мақсадга эришиш учун ишлаб чиқилиши каби керакли натижалар кўрсатилади. Мантиқий асос 2030-йилгача бўлган стратегик йўналиш сари ҳаракатланишимизга ёрдам бериш учун нима учун ўзгаришлар ва ҳаракатлар зарурлиги ҳақида маълумот ва баъзи сабабларни ўз ичига олади. Ушбу тавсиялар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. Улар муҳимлик ёки устуворликнинг назарда тутилган тартибида тақдим этилмайди.
Ҳамжамият томонидан берилган тавсиялар
- Инcреасе тҳе Сустаинабилитй оф Оур Мовемент
- Импрове Усер Эхпериэнcе
- Провиде фор Сафетй анд Инcлусион
- Энсуре Эқуитй ин Деcисион-макинг
- Cоординате Аcросс Стакеҳолдерс
- Инвест ин Скиллс анд Леадершип Девелопмент
- Манаге Интернал Кноwледге
- Идентифй Топиcс фор Импаcт
- Инновате ин Фреэ Кноwледге
- Эвалуате, Итерате, анд Адапт
Ушбу контент деярли икки йиллик жараён давомида бутун дунё бўйлаб 100 га яқин Wикимедиачилар, жумладан, кўнгиллилар, гуруҳлар ва Wикимедиа жамғармаси ходимлари ва бошқарув кенгаши аъзолари ҳамда иттифоқчи ташкилотлар вакиллари томонидан ишлаб чиқилган. Бу ҳар бир қоралама итерацияси бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашадиган Wикимедиачилар билан онлайн ва шахсан муҳокамалар натижасида шакллантирилган. Бу Ҳамжамиятни қамраб олган, иштирокчилар саъй-ҳаракатларининг натижасидир. Ушбу контентни яратишга ким ҳисса қўшгани борасида батафсил маълумот олинг.
Ушбу контентни бошқа форматда кўришни хоҳлайсизми?
Биз тавсияларни ўқилиши, тингланиши ҳамда ўрганилишининг турли усулларини яратдик:
- Тавсиялар барчаси бирда
- ҳужжатнинг ПДФ-файли
- ҳар бир тавсияни қисқача тавсифловчи бир саҳифали хулоса
- тақдимот
- тавсияларнинг аудио файллари ва бошқа материаллари
- тавсияларнинг видеофайллари
- Синаб кўринг Wикимедиа 2030 ўйини (Тwинерй билан яратилган очиқ кодли ўйин). Бу бошқа Wикимедиачилар билан янада қизиқарли!
Фарқлилик бўйича ишчи гуруҳ аъзоси ва ёзув гуруҳи аъзоси Марc Миқуэл-Рибé ҳам тавсиялар қандай ишлаб чиқилгани ва уларни шакллантирган ғоялар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. интервю (инглиз тилида).